Axborot resurs markazi

24-12-2016 | 12:00 1232

 

 

Markaz direktori:

Qurbonova Muazzam Fazliddinovna

Telefon: (0 371) 260-50-43
E-mail: tdau_arm@edu.uz

 

 

Тошкент давлат аграр университети ахборот ресурс маркази университет худудида жойлашган. Жойлашган ўрнининг қулайлиги шундан иборатки у талабалар турар жойи марказида жойлашган бўлиб талабанинг дарсдан кейинги бўш вақтида ахборот ресурс марказидан самарали фойдаланишига қулайлик яратади.

       Профеcсор-ўқитувчилар, талабалар ва магистрантлар учун алоҳида қулай ўқув залларида хизмат кўрсатилади. Зарур маълумотларни ананавий алфавит ва системали каталоглардан ва кортатекалардан ҳамда электрон каталог ёрдамида топиш мумкин.

Хозирги кунда ахборот ресурс маркази республика қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари ичида энг йирик ахборот ресурс марказларидан бири. Ахборот ресурс маркази фонди 1120324 Нусхада дарслик, ўқув қўлланма, амалий машғулот, илмий оммабоб адабиётлар жой олган. Йил давомида ахборот ресурс марказига мингдан ортиқ қишлоқ хўжалигига оид адабиётлар ва дарсликлар келиб тушади ва фонд янгиланиб боради. АРМ фондида фахирли професор-ўқитувчилар ва академикларимизнинг ажойиб китоблари ва кортотекалари мавжуд.

 Зарур ахборот ресурсларни излаш учун Кўп функцияли электрон ўқув зали”

Ахборот ресурс марказида иккинчи қаватда “Кўп функцияли электрон ўқув зали”жойлашган. Ўқув залида 80 та сунги русумдаги компьютерлар талаба ва професор-ўқитувчилар электрон каталог ва электрон ресурслардан, интернет тармоғидан фойдаланишга мўлжалланган.

   Электрон ўқув залининг афзаллик томони шундаки дарслик, маруза матни, амалий машғулот, илмий услубий мажмуаларнинг электрон шакли мавжуд. Улар сохалари бўйича жойлаштирилган.

     Ахборот ресурс марказида бир қатор бўлимлар истемолчилар керакли ахборотни тез ва аниқ олишлари хизмат қиладилар.

Булар: “Китобларни жамлаш ва каталогизация”

               “Илмий услубий”

               “Маркетинг ва ахборот хизмати”                              

                “МДХ ва чет-эл адабиёти”

                 “Сиёсий адабиётлар”

                 “Ўқув зали”

                 “Захирани сақлаш”

                 “Кўп функцияли электрон ўқув зали” бўлимлари

“Фаоллар зали” янги технологияли зал бўлиб бу ерда асосан вазирлик ва юқори ташкилотлар мажлислари, университетлар аро силектор учрашувлар ўтказилади. Зал кенг ва ёруғ 100-120 ўринлик столлар ва призидиум аъзолари учун катта ясси стол зал марказига жойлаштирилган. Халқаро тренинг ва конфиренциялар ўтказиш учун хам қулай шароит яратилган. АРМ нинг фаолияти доирасига китобхон конфиренциялари , мавзуий кечалар, сухбатлар, китоб кўргазмалари ташкил қилиш ва умумий сиёсий, қишлоқ хўжалигига оид,илмий, бадий ва техник одабиётларни тарғиб қилиб боришдан иборат. Ахборот ресурс марказида 38 та малакали ходим фаолият юритади. Шундан18 таси олий маълумотли, 20 ўрта маълумотли малакали мутахассислар. Ахборот ресурс маркази ходимлари. Талабаларни, илмий изланувчиларни, тадқиқотчиларни, ката илмий-ходим изланувчилар, магистр, профессор-ўқитувчиларга сўралган ахборотни ва адабиётларни таъминлаб бериб қишлоқ хўжалиги соҳасида малакалий кадрларни етиштириб чиқаришда университетга ва жамиятимизга ўзининг улкан хиссасини қўшиб келмоқда.